Хитойда кулгили ўт ўчириш машинаси ясалди

Хитойда кулгили ўт ўчириш машинаси ясалди

Сиз расмда кўриб турган дунёдаги энг кичкина ва секин юрувчи ўт ўчириш машинаси бўлади. Ва, албатта, энг антиқа дизайнли машина.

Унинг номи Xinlonghai 2300. Xinlonghai New Energy компаниясининг маҳсулоти саналади. Аммо уни ўйинчоқ деб ўйламанг. У ёнғинни ўчира олади. Қизил бампери, томида чироқлари, ўт ўчириш енгчаси, дубулға сақланадиган жойи, белкурак ва болталаригача бор.

Тўғри, унинг динамик кўрсаткичларини билсангиз, ўт ўчириш учун ўз вақтида етиб кела олишига шубҳа қиласиз. Энг юқори тезлиги 43 км/соат. Машина электр ёрдамида ҳаракатланганлиги учун йўл захираси 120км.

Аммо нархи қиммат эмас – 4 минг доллар.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"