Хитойда йўлнинг 30 метрли қисми ер остига ўпирилиб тушди (видео)
Хитойнинг жанубий провинциясидаги Фошан шаҳрида шоҳкўчанинг катта қисми ер остига қулади. Бу бутунлай кутилмаган ҳолатда рўй берди.
Натижада йўлнинг 30 метрли қисми тамом вайрон бўлди. Хитойнинг “Синхуа” агентлиги хабар беришича, фожеа 8 киши ҳаётдан олиб кетди, 3 киши бедарак йўқолди. 9 одам яраланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, техноген ҳалокат сабаби метро тоннелининг шикастланиши ва сув босишидир.