Хитойнинг Quantu K50 суперкари ялпи ишлаб чиқаришга тайёр

Хитойнинг Quantu K50 суперкари ялпи ишлаб чиқаришга тайёр

Ўтган йили Шанхайдаги автошоуда электр моторли Quantu K50 супермашинасининг прототипи намойиш этилган, аммо у ялпи ишлаб чиқара бошланиши тўғрисида ҳеч ким ўйламаганди. Хитой автомобилсозлари ваъдада туриб, нафақат, купе, балки родстерни ҳам ишлаб чиқаришга бел боғлади.

Купе дизайни бироз ғалати. Айтганча, Quantu логотипи ниначи тасвири бўлиб, узоқдан Т ҳарфига ўхшаб кетади.

K50 русумига 294 кВт қувватли двигатель ўрнатилган бўлиб, 400 от кучига эга дегани. Айлантириш моменти 650 Н∙м. 5 сонияда юз тезликка чиқади. Энг юқори тезлиги 200 км/соат. Замонавий суперкар учун паст кўрсаткич, дейсизми? Гап шундаки, машина 1685 кг тош босади, “секин” юришининг сабаби шу. Йўл захираси 200 км. 220 Волтли электр тармоғидан 6 соатда заряд олади.

Quantu K50 ичида спортчиларга хос ўриндиқлар, катта экранли мультимедиа тизими бор. Родстер нархи эълон қилинганича йўқ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"