Yamaha янги Raptor 90 болалар квадроциклини тақдим этди

Yamaha янги Raptor 90 болалар квадроциклини тақдим этди

Орадан уч йил ўтиб Yamaha болалар квадроциклларини ишлаб чиқаришга қайтди. Янги квадроцикл Raptor 90 Y-10 синфига мансуб бўлиб, 10 ёшдан ошган болаларга мўлжалланганини англатади.

Raptor 90 бўғимидаги болалар квадроциклларини ишлаб чиқариш 2013 йилда тўхтатилган эди. Бунга сабаб маҳсулот ўзининг оқламаганлигидир. Обдан такомиллаштирилгач, “Раптор” янги русум сингари бозорга қайтди.

Эски вариантидан фарқли ҳолда Raptor 90нинг ёнилғи баки 6,4 литргача катталаштирилди, 89,9 см кубли янги двигатель қўйилди. Орқага қараб юриш мумкин.

Квадроциклнинг жуссаси катталашган. Узунлиги 1486, кенглиги 1021, бўйи 955 мм. Жиҳозланган ҳолда вазни 127 кг.

Асос комплектацияси таркибида икки электростартёр (бири эҳтиёт юзасидан), ҳаво фильтри, барабанли тормоз, Duro шиналари кийгазилган ғилдирак ва бир талай янги аксессуарлар мавжуд.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"