Янги авлод Volkswagen Passat CC синовларда кўринди

Янги авлод Volkswagen Passat CC синовларда кўринди

Volkswagen компанияси янги авлод Passat CC автомобилини йўлларда синашни бошлади. Модел эндиликда Volkswagen CC номи остида ишлаб чиқарилади. Моделнинг илк суратлари Motor1 нашри томонидан эълон қилинган.

164820.29089_600

Модель ташқи томондан Sport Coupe Concept GTE концептини ёдга солади. Аммо Volkswagen CC прототипдан каттароқ ўлчамда бўлиши кутилмоқда. Янги модель MQB платформасида яратилади. Мотор параметрлари ўзгармайди, аммо автомобилнинг гибридли модификациясини ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.

Ушбу янги автомобилнинг тақдимот санаси ҳали маълум эмас. Motor1 берган маълумотларга кўра, у 2017 йилнинг аввалида Женева автосалонида ёки мазкур йилнинг сентябр ойида Франкфуртда ўтказиладиган авто-шоуда намойиш этилади.

164859.29207

Юқорида айтиб ўтганимиздек, модель Skoda Octavia, Volkswagen Golf, Seat Leon, Audi A3 ва бошқа моделларнинг асосини ташкил этган  MQB архитектурасида фаолият кўрсатади. Кузовда альюминийдан фойдаланилгани сабабли автомобиль ўтмишдошидан сезиларда даражада енгиллашган. Массадаги фарқ тахминан 80-100 килограммни ташкил қилади.

Passat B8 моделининг илк версияси бензинли 1,4 TSI, 125 от кучига эга бўлган мотор билан ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, 1,8 TSI (180 от кучи) ва 2,0 TSI (220 от кучи) кўрсаткичли агрегатлар ҳам тақдим этилиши кўзда тутилган. Қатордаги энг кучли версия 2.0 литрли турбо агрегат бўлади. Модель қўшимча тарзда дизел моторли вариантларда ҳам сотилиши ҳақида хабар берилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.