Янги Kia Niro кроссовери 2016 йил мартида кўрсатилади

Янги Kia Niro кроссовери 2016 йил мартида кўрсатилади

Жанубий Кореялик автомобиль ишлаб чиқарувчилар янги Kia Niro паркетнигини (паркетник — SUV инг. Sport Utility Vehicle, йўлтанламаснинг конструкция жиҳатдан енгилроқ ишланган тури, эл оғзида “жип” деб ҳам аталади) келгуси йили баҳорда Женевадаги автосалонда оммага намойиш этадиган бўлди.

Бу автомобилни йўлда синашаётганда бир неча марта папараццилар нишонига айланди. Ёпинғич плёнкага ўралгани сабабли ташқи қиёфасини тасаввур этиш қийин, аммо шу номдаги концепт-карга ўхшайди, деб ҳисобланмоқда. Компаниянинг моделлари сафида бу кроссовер Soul ва Sportage русумли автолар орасида туради.

Дастлабки маълумотларга кўра кроссовернинг 1,6 литрли, 106 от кучига эга двигатели бор.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"