Янги Toyota Supraнинг рендери кўрсатилди

Янги Toyota Supraнинг рендери кўрсатилди

Биз супрада тахта-ўқлоғ ёрдамида хамир тайёрлаймиз, японлар эса азалдан унга ўтириб тез ҳайдашни хуш кўради. Чунки «Супра» спорткари илк бор ишлаб чиқарилганлигига 15 йил тўлди ва яна янги варианти чиқарилади.

Toyota Supra (A80) спорткарининг янги авлоди BMW билан бирга тайёрланмоқда. Баварияча варианти кабриолет, японларники эса купе бўлади. Дизайнерлар ортиқ сир сақлагиси келмай, унинг қиёфасини элга ошкор қилди.

Машина графит рангидан қизил алвон рангига ўзгарди. Дизайнининг айрим элементлари Supraнинг эски русумларидан ўзлаштирилади. Шундай қилиб янги Supraнинг экстерьерида ҳам ўтмиш, ҳам бугунга хос аломатлар топишимиз мумкин.

Немис русумига ҳам, япон русумига ҳам BMWнинг 4 ва 6 цилиндрли турбодвигателлари ўрнатилади. Энг зўр версиясига эса гибрид мотор қўйилади. Автомобилни тўла ишлаб чиқариш 2018 йилдан бошланади, аммо премьераси келгуси йилнинг иккинчи ярмида ўтказилиши мумкин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"