Янгиланган Acura MDX суратини томоша қилинг

Янгиланган Acura MDX суратини томоша қилинг

Acura компанияси Нью-Йорк автосалонида 23 март куни намойиш этиладиган янги кроссовернинг суратини ҳавола этди. Расмий хабарда таъкидланишича, Acura MDX янгиланганидан сўнг “ташқи кўриниши кўплаб ўзгаришларга учраган, трансмиссия ва опциялари янгиланган”.

“MDXни яратишда биз сўнгги маҳсулотимиз ва дизайнерлик маҳоратини уйғунлаштиришга диққатимизни қаратганмиз”

Жон Мендел, Honda Америка ваколатхонасининг ижрочи вице-президенти

Янгиланган Acura MDX хусусида батафсил маълумотлар келтирилганича йўқ. Кроссоверга ўрнатилган 3,5 литрли V6 двигатель 290 от кучини етказиб беради. 9 поғонали автомат трансмиссия билан ишлайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"