Япониядаги G7 саммитида ҳайдовчисиз такси тақдимоти ўтказилди

Япониядаги G7 саммитида ҳайдовчисиз такси тақдимоти ўтказилди

Ҳайдовчисиз такси прототипи Robot Taxi деб номланган. Гап 2020 йилда ялпи ишлаб чиқариладиган ҳайдовчисиз такси хусусида кетмоқда. Миэ префектурасида ўтказилган саммит доирасида Robot Taxi намойиш этилди.

Автомобилнинг ташқи кўриниши эсда қоларли эмас. Аммо ўз вазифасини ҳайдовчи иштирокисиз қойилмақом уддалайди. Такси буюртма бериш учун етиб келадиган жойни смартфон иловаси ёрдамида кўрсатиш кифоя.

Ушбу русумни синаш ишлари ҳали якунига етмаганини айтиб ўтиш лозим. Синов мобайнида мутахассислар прототипни такомиллаштирмоқда, аниқланган камчиликларини тўғриламоқда.

Дарвоқе, машина эшигини смартфон ёрдамида очса бўлади. Таксининг эшикларигача сенсор ўрнатилган. Смартфон ёрдамида машинани юргизиш ҳам мумкин.

Қизиғи шундаки, “ҳайдовчисиз” деб таъкидлаб ўтилганига қарамасдан прототипда ҳайдовчи ўриндиғи бор. Бироқ келгуси версияларида бу ўриндиқ бўлмайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"