Японлар кўзгусиз машинага ўтмоқда

Японлар кўзгусиз машинага ўтмоқда

Ўтган ойдан Япония автосалонларида орқани кўриш кўзгуси ўрнига камера ўрнатилган машиналар сотила бошлади. Automotive News хабар беришича, бунга Япония қонунчилигида юз берган янги ўзгариш сабаб бўлди.

Орқани кўрсатувчи камера кўзгуга нисбатан афзалроқлигини аллақачон тажрибада исботланди. Камеранинг фойдаларидан бири назардан четда қолган жойларни кўриш имкониятидир. Бундай тизимнинг вазни енгил, табиийки, автомобиль оғирлигини камайтириб, ёнилғини иқтисод қилади.

Янги технологияни қарор топтиришга биринчи қадам ўтган йили ўтказилган транспорт воситалари тартиб-қоидаларини мувофиқлаштириш жаҳон форумида қўйилган. Форумда орқани кўриш кўзгуси ўрнига камерадан фойдаланиш маъқулланган. Ўтган бир йил мобайнида бу янгиликни қонун билан мустаҳкамлаган мамлакат фақат Япония бўлди. Tesla компанияси ҳам шу масала бўйича АҚШ ҳукуматига бир неча марта мурожаат қилди.

Экспертлар фикрича, янги технология яқин фурсатда Хитойда, 2018 йилга бориб Европа ва АҚШда жорий этилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"