Йўл-транспорт ҳодисасига учраганингизда нима қилиш керак?

Йўл-транспорт ҳодисасига учраганингизда нима қилиш керак?

Бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кетма-кетлиги:

Йўловчиларингиз ва бошқа иштирокчилар хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак (агар бўлмаса, тез ёрдам чақириш).

Фавқулодда тўхташ белгисини ўрнатишингиз керак.

Агар зарар жиддий бўлмаса ва ҳайдовчининг айби билан келишмовчиликлар бўлмаса, протокол тузилади. 

Шундан сўнг, протоколни суғурта компаниясига етказиш керак бўлади. Айбдор ўз айбини ёзма равишда тан олиши керак. 

Муҳим❗️Агар зарар жиддий бўлса ёки сиз айбдор бўлмасангиз ва автоҳалокатнинг иккинчи иштирокчиси ўз айбини тан олмаса,  ЙПХ ходими чақирилади.

Ҳодиса жойини суратга ёки видеога олинг. Суратда автоуловларнинг давлат рақамлари кўринадиган бўлиши муҳимдир.

Агар ЙТҲ содир бўлган жойда автоҳалокатда айбдор бўлган шахс йўқолган тақдирда йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган барча ҳаракатларни бажариш ва воқеа тўғрисида ЙПХ ходимига хабар бериш лозимдир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!