Йўлда нотаниш Ferrari учради

Йўлда нотаниш Ferrari учради

Бошқа Феррариларга ўхшамайдиган суперкарни Маранелло заводи яқинида учратиб қолиб, Facebook фойдаланувчиларидан бири саҳифасига жойлади.

Феррарининг олд қисми кенг ҳавотортари (воздухозаборник), чамаси, карбонпластикдан ясалган бампери билан одатдаги Ferrari 488 GTB русумидан фарқ қилади. Капоти ва томига Италия байроғи тасвири туширилган.

Орқа тарафи ҳам ўзгача. Диффузори каттакон, бампери ва газ чиқарув қувурчаси бошқача, марка логотипи устида стоп-сигнал йўқ.

Тахминларга таянсак, расмда 488 GTB Speciale русумининг махсус версияларидан бири акс этган. Ёки компаниянинг Осиё бўйича бошқарувчи директори Дитер Кнехтель олдиндан айтиб ўтган яп-янги русум кўчада юрибди.

Эслатиб ўтамиз, Ferrari 488 GTB автомобили 458 Italia русумининг давомчисидир. Автомобилга 3,9 литрли V8 мотор ўрнатилган бўлиб 670 от кучига эга. Айлантириш моменти 760 Н∙м. Юз тезликка 3 сонияда чиқади, энг юқори тезлиги 330 км/соат.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"