Юк машиналар автосаноатида катта можаро туғилмоқда

Юк машиналар автосаноатида катта можаро туғилмоқда

Financial Times газетасида ёзилишича Европанинг юк машиналари ишлаб чиқарувчи компаниялари Daimler, MAN, Scania, DAF, IVECO ва Volvo/Renault монополияга қарши қонунни бузганликда шубҳаланмоқда.

Евроиттифоқнинг Антимонополия комиссияси 15 йил мобайнида (1997-2011) мазкур концернлар, биринчидан, ўз маҳсулотларига деярли бир хил баҳо қўйганликлари, иккинчидан, чиқинди газларни тозалашнинг янги технологиясини жорий этишни атай пайсалга солганликларини аниқлади, деб ёзади Financial Times.

Рақобат масалалари бўйича Еврокомиссия комиссари Маргрет Вестагер юк машиналари бозорида юқорида саналган концернларнинг рақобатчилари йўқлиги учун ҳам хуфёна тил бириктириши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Европа ҳокимияти компаниялар тил бириктирувидан, нафақат, турли соҳа тадбиркорлари, балки юк ташиш нархи орқасидан оддий фуқаро ҳам зарар кўргани ҳақида фикр билдирди.

Юк автомобили ишлаб чиқарувчиларни олдинда бир неча миллионли жарима кутиб турибди. Олтита концерндан тўрттаси жами 2,6 млрд евро жарима тўлашга тайёр.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"