АҚШ Су-57’ни бешинчи авлод қирувчиси, деб тан олмади
Россиянинг Су-57 қирувчиси “30 чи маҳсулот”нинг иккинчи босқичи ҳисобланган двигател билан ҳалигача таъминланмаган, шу боис ҳам у бешинчи авлод қирувчиси деб ҳисобланмайди, деб ёзади Business Insider.
Американинг ушбу нашри таъкидлашича, Су-57 ҳали ҳам тест жараёнини бошдан ўтказмоқда, 12 та янги қирувчига инзоланган илк шартнома бўйича кўзда тутилган ҳарбий машиналарга биринчи босқич АЛ-41Ф1 двигатели ишлатилиши кўзда тутилган.
Бешинчи авлод қирувчи самолёти – Су-57 (Т-50-2 лабораториясида парвоз қилаётганди ва шу ерда “30 чи маҳсулот” номини олган) нинг биринчи парвози 2017 йил 5 декабрда Жуковскийда амалга оширилган эди. Парвоз синовлари 2018 йил февралда қайта бошланди.
Россиянинг истиқболли ҳисобланаётган бешинчи авлод қирувчиси – Су-57 ўзининг эпчиллиги ва замонавий радиоэлектрон жиҳозлари билан аввалгиларидан устун саналмоқда. Аммо америкаликларнинг фикрича, АҚШдаги турдошлари билан таққослаганда унинг осмонда сездирмай учиш имконияти паст. Машина 30-миллиметрли автоматик замбаракка эга, «ҳаво-ҳаво» ва «ҳаво-ер юзаси» синфидаги ракеталар ва турли бомбаларни ҳам олиб учиши мумкин.