Bentley Bentayga асосида “йўлтанламас купе” яратади

Bentley Bentayga асосида “йўлтанламас купе” яратади

BMW X6 ва Mercedes GLE купелари изидан янада кучлироқ ва тезроқ кроссовер дунёга келмоқда.

Bentayga йўлтанламас автомобили конвейерга кирмасданоқ худди шундай платформада яна бир автомобиль яратиш режасини инглиз компанияси ошкор этди. Янги купенинг томи пастроқ ва орқа қисми қия бўлади. Фара алмашади, дабдабали бампер ўрнатилади. Осмаси (подвеска) “комфорт” эмас “спорт” талқинига ўзгаради.

Ноябрнинг охирида ишлаб чиқарилиши бошланадиган Bentayga 6 литрли W12 двигателга эга. Мотор қуввати 608 от кучига тенг. Оддий Bentayga 100 км/соат тезликка 4,1 сонияда эришса, бўлажак янги “купе” 4 ёки ундан камроқ сонияларда эришади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"