Bugatti 39 минг долларлик велосипед тайёрлади
Франциянинг люкс автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси PG Bugatti Bike велосипедини чекланган тиражда тақдим қилди.
PG Bugatti Bike 95 фоиз углерод толасидан ишланган, дейилади компания хабарномасида. Шундай қилиб унинг вазни жуда-жуда енгил – 5 кг. Бундан ташқари, велосипедда руль амортизацияси мавжуд.
PG Bugatti Bike 39 минг доллардан сотилади. Люкс велосипеддан ҳаммаси бўлиб 667 дона ясалади.