Бухорода йўловчи автобус ағдарилиб тушди

Бухорода йўловчи автобус ағдарилиб тушди

29 апрел куни соат 11 лар атрофида Бухоро вилоятида “Хоразм – Бухоро”  йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобус ағдарилиб тушди, деб хабар қилмоқда Uznews нашри.

Воқеа Газли шаҳридан 7 км узоқликда содир бўлган. Автобус ичида бўлган йўловчилар турли жароҳатлар олишган. Қурбонлар йўқ.

Воқеа жойида бўлган гувоҳлар айтишига қараганда, ушбй ЙТҲ автобус ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида содир бўлган бўлиши мумкин.

Мавзу:

#ЙТҲ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.