“Ларгус”га “Веста”нинг двигатели ўрнатилади

“Ларгус”га “Веста”нинг двигатели ўрнатилади

АвтоВАЗ Lada Largus автомобилига 1,6 L агрегатини ўрнатишни режалаштирмоқда. 1,6 L илгари Lada Vesta седанига қўйилган.

16 клапанли двигатель ўрнатилганда фургоннинг қуввати 106 от кучига етади. Шунингдек, узатмалар қутисида ҳам ўзгариш юз беради.

Мотор алмаштирилса, русумнинг нархи тушиши ва маҳаллийлаштириш фоизи ошиши кутилмоқда. “Автоваз”чилар “Ларгус”нинг двигателлар бўғимини турфалаштиришни мақсад қилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"