Ўзбекистонда 2022 йилдан 2 турдаги янги автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2022 йилдан 2 турдаги янги автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2022 йилдан 2 та янги енгил автомобил моделини ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида“ги фармонида белгилаб қўйилган.

Қайд этилишича, 2022 йилдан автомобил саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробарга, экспорт ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш кўзланган.

Соҳадаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларни ошириш мақсадида:

янги бирлашган глобал платформасига (“ГЕМ”) ўтиш орқали йиллик қуввати 190 минг дона бўлган 2 та янги енгил автомобил моделини ишлаб чиқаришни бошлаш;
УзАуто Моторс Хоразм вилояти филиалининг автомобил ишлаб чиқариш қувватини 70 мингдан 100 мингтага ошириш режалаштирилган.
Экспорт ҳажмини 2026 йилга қадар 1 миллиард долларга етказиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади. Автомобиллар хорижий давлатларда СКД технологияси асосида ишлаб чиқарилади. Нехиа автомобилларни Қозоғистонда тўлиқ сиклда (CКД) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали йилига 30 минг донагача машинокомплектлар экспорти амалга оширилади.

Бунда Андижон вилоятида ташкил қилинган “Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби” махсус саноат зонаси ва бошқа ҳудудларда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 151,3 миллион долларлик 8 та янги лойиҳалар 2022—2024 йилларда ишга туширилади.

Мавзу:

#Авто