“Тойота”нинг гибрид автомобиллари дунё бўйлаб оммалашмоқда

“Тойота”нинг гибрид автомобиллари дунё бўйлаб оммалашмоқда

Toyota компанияси гибрид автомобилларининг савдосини ҳисоб-китоб қилди. 31 январ кунигача дунё бўйича гибрид моторли 10 млндан зиёд автомобиль сотилган. Миллиондан ортиқ гибридни дилерлар охирги тўққиз ой ичида сотган. Энг харидоргир русум Toyota Prius бўлиб, 4 млндан ортиқ сотилган.

Япон компаниясининг гибрид машиналари жаҳоннинг 90 мамлакатида сотиляпти. Таъкидлаб ўтиш керакки, гибрид автомобиллар ҳукумат томонидан экологик русумлар рағбатлантириладиган мамлакатларда яхши сотилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"