Хитойликлар ғилдирак дискининг қимматбаҳо нусхасини ясади
Хитойнинг Dicastal Wheel Group компанияси намойиш қилган ғилдирак диски (резинасиз) 7800 доллар туради.
Зийнатланган дисклар кириб келаётган Рождество байрамига бағишланган ва “Тож-тахт фитналари” сериали мухлисларига атаб чиқарилган. Тилла суви юритилган 22 дюймли дискларга қадимги Хитойда донишмандлик рамзи бўлмиш аждаҳо тасвири туширилган.
Усталар ҳашамдор дискнинг нақшларига алоҳида эътибор қаратган. Дискни ялпи ишлаб чиқариш режалаштирилмаган, фақат буюртмага қараб ясаб берилиши мумкин. Чунки тешиклари жойлашуви ва бошқа параметрлари муайян автомобилга мослаб тайёрланади.