2018 йилда жаҳонда биринчи учар автомобиль пайдо бўлади

2018 йилда жаҳонда биринчи учар автомобиль пайдо бўлади

Американинг Terrafugia компанияси TF-X номли учармобиль яратиш устида ишни бошлаб юборган

Terrafugia вакиллари айтишича, TF-X машинасининг ёнида иккита ёзиладиган қанотлари, электродвигателлари бор. Электромоторлар қуввати 300 от кучига тенг бўлиб, 322 км/соат тезликда парвоз қила олади. Қолаверса, Terrafugia раҳбарияти учармобиль учун на сув, на девор тўсиқ бўла олишини таъкидлашмоқда. Оддий автомобиль сингари йўлда ғизиллаб юради. Уни гаражга жойлаш мумкин. TF-X компьютер орқали бошқарилади.

TF-X саккиз йиллардан сўнг очиқ савдога чиқарилади. Ҳозир унинг кўрсаткичларини яхшилаш учун Массачусетс технология институтидаги махсус аэродинамик қувурда синов ишлари кетяпти.

Қуйидаги видеода учармобиль хонадондан чиқиб йўл юриб ва сув устидан учиб ўтиб офисга етиб келиши кўрсатилган.

 

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"