2022 йилдан бошлаб япон автомобилларига автопилот тизими қўшилади

2022 йилдан бошлаб япон автомобилларига автопилот тизими қўшилади

Ўз-ўзини бошқариш технологияси беш даражага бўлинган. Иккинчиси машинани қўлсиз бошқаришга имкон беради.

Япония автомобил ишлаб чиқарувчилари 2022 йилда йирик автомобил моделларига ўз-ўзини бошқариш тизимини қўшишади. Бу асосан Тоyota ва Маzda каби автомобил ишлаб чиқарувчилар орасида амалга оширилади, деб ёзади Nikkie. Улар автомобилларга иккинчи даражали ўзини ўзи бошқарадиган тизимларни қўшадилар.

Тоyota биринчи навбатда ўзининг Krovn флагман моделига автопилот бошқарувни қўшади. Ҳозирча технология Leksus седани ва Мirai электрокарида мавжуд. Компания, шунингдек, бошқа моделларга, масалан, Cоrollaʼга ўз-ўзини бошқариш тизимини қўшишни режалаштирмоқда.

Маzda ўзининг йўлтанламасларига 2 ёки 3-ўзини ўзи бошқариш функсияларини қўшади. Сubaru эса ўзининг барча автомобилларига соатига 50 км тезликкача фойдаланиш имкони бўлган бошқариш имкониятини қўшишни режалаштирмоқда.

Ўз-ўзини бошқариш технологияси беш даражага бўлинган. Иккинчиси машинани қўлсиз бошқаришга имкон беради, лекин ҳайдовчидан назоратни талаб қилади. Тўртинчиси, масалан, юқори даражадаги автоматлаштиришни таклиф қилади, бешинчиси эса тўлиқ автопилот ҳисобланади (Тесла иккинчи даражага тегишли).

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Toyota#Tesla