Банклардаги автокредит бериш тартиби бўйича вазият қандай?(жадвал)

Банклардаги автокредит бериш тартиби бўйича вазият қандай?(жадвал)

Декабр ойи бўйича Ўзбекистондаги автокредитлар ҳолати

Декабр ойига келиб барча банкларда фоиз ставкалари пасайиши қайд этилмоқда.

Бугунги кунга келиб автокредит бозорида кўп ўзгаришлар бўлди: бир қатор банклар автокредитлар беришни тўхтатди, шартлар ўзгарди, фоиз ставкалари оширилди.

Фоиз ставкалари баланд бўлса-да, аҳолининг автокредитга бўлган эҳтиёжи ҳам юқорилигича қолмоқда, деб хабар бермоқда spot.uz нашри

Йил якуни бўйича барча банкларда автокредит учун фоиз ставкалари миқдори тушган. “Асакабанк” эса 5 йиллик муддатга автокредит таклиф этмоқда.

Қуйидаги маьлумотлар мақола нашр қилинган вақтда актуал ҳисобланади ва шартлар тез-тез ўзгариб тураётганлиги боис маьлумотларни аниқлаштириш юзасидан банкка мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

"АЛОҚАБАНК"

Автокредитнинг асосий шартлари:

Муддати

Имтиёзли давр

Йиллик фоиз ставкаси

Қайтариш усули

Бошланғич бадал миқдори (камида)

Бошланғич бадал бўйича қўшимча ма’лумот

1

3 йилгача

3 ойгача

22%

Annuitet

Автомашина суммасининг 20 фоизи миқдорида

Бошланғич бадал суммаси қарз олувчи томонидан сотувчи корхона ҳисобварағига тўлаб берилади, яъни омонат гарови сифатида банкда сақланмайди. Кредит автомашина нархининг қолган қисмини тўлаш учун ажратилади.

2

4 йилгача

3 ойгача

22,99%

Annuitet

Автомашина суммасининг 10 фоизи миқдорида

3

5 йилгача

3 ойгача

24%

Annuitet ёки Differensial

Автомашина суммасининг 30 фоизи миқдорида

4

5 йилгача

3 ойгача

25%

Differensial

Кредит суммасининг 10 фоизи миқдорида

Бошланғич бадал суммаси сотиб олинадиган автомашина гаровга қўйилгунга қадар омонат гарови сифатида банкда сақланади. Сотиб олинган автомашина гаровга тақдим қилингандан сўнг кредитни сўндириш учун йўналтирилади.

 

“Агробанк”      

Кредит фоиз ставкаси 23% дан бошланади. Тўлашнинг максимал муддати 4 йилгача. Бошланғич бадал 25%. Банк автомобилнинг 75% гача бўлган тўловида кредит ажратади.

“Асакабанк”

Банкнинг йиллик фоиз ставкаси 21% дан бошланади. Муддати 5 йилгача. Кредит автомобилнинг 70% суммасидан кўп бўлмаган миқдорда берилади. Дастлабки тўлов 30% ни ташкил этади.

“Асиа Аллианcе Банк”

Кредит 23% миқдорида бошланғич бадал тўланиши шарти билан автомобил қийматининг энг кўпи билан 75% миқдорида берилади. Фоиз ставкаси бошланғич тўловдан келиб чиқиб белгиланади. Кредит муддати 48 ой деб белгиланган.

“Зираат Банк”

Кредитни 36 ойга олиш мумкин. Бошланғич тўлов 30%дан бошланади, фоиз ставкаси — кредит муддатидан келиб чиқиб белгиланади:

1−12 ой — 22%;

13−24 ой — 23%;

25−36 ой — 24%;

“Ипак Йўли” банки

Кредитни 12 ойдан 48 ойга олиш мумкин. Бошланғич тўлов 36%дан бошланади, фоиз ставкаси — 21,9%ни ташкил этади. Кредитнинг суммаси 22,3 млн сўмдан бошланиб 450 млнгача автомобил моделидан келиб чиқиб белгиланади.

“ИнфинБАНК”

Кредит 42 ойгача муддатга берилади, 6 ой имтиёзли давр билан. Фоиз ставкаси 24,99%ни ташкил этади. Бошланғич тўлов 25%дан бошланади.

“Даврбанк”

Кредитлар 48 ойгача бўлган муддатга берилади. Бошланғич тўлов +20%дан бошланади, фоиз ставкаси — 26%ни ташкил этади. Кредитнинг максимал миқдори автомобил моделидан келиб чиқиб белгиланади. Шунингдек иккиламчи бозор орқали автомашина сотиб олиш учун ҳам кредит ажратилади.

“Ўзмиллийбанк”

Кредитлар 60 ойгача бўлган муддатга берилади. Бошланғич тўлов 30%дан бошланади, фоиз ставкаси 3 ойлик имтиёзли даврга қараб белгиланади. Кредитнинг максимал миқдори 500 миллион сўмни ташкил қилади.

“МИКРОКРЕДИТБАНК”

Кредит муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 3 йилгача бўлган муддатга берилади.Кредит суммаси автотранспорт воситасининг 100% миқдорида тақдим этилади. Бошланғич тўлов автомашина қийматининг 30% дан кам бўлмаган миқдорда берилади. Йиллик фоиз ставкаси 27% ни ташкил этади.

“Ориент Финанс” банк

Автокредитлар 450 млндан кўп бўлмаган миқдорда 48 ойгача муддатга берилади. Ставка бошланғич тўлов миқдорига боғлиқ: 45% бўлса, ставкаси 21%, 25% бўлганда — 23% бўлади.

“Ҳамкорбанк”

Кредит 48 ойгача берилади. Миқдори — 350 млн сўмгача. Минимал бошланғич тўлов ва фоиз ставкаси 30%ни ташкил этади. Йиллик фоиз ставкаси 22,9% ни ташкил этади.

“Туронбанк”

Кредитлар 48 ойгача муддатга берилади. Автомашинани сотиб олиш бирламчи ва иккиламчи бозор учун бошланғич тўловга қараб 22,9 фоиз этиб белгиланган.

“Пойтахт” банк

Кредитлар 4 йилгача бўлган муддатга берилади. Бошланғич тўлов 30%дан бошланади, фоиз ставкаси — 22%ни ташкил этади.

“Қишлоқ Қурилиш Банк”

Кредит муддати 4 йилгача этиб белгиланган. Йиллик фоиз 27% ни ташкил этади. Бошланғич тўлов автомобил нархининг 70% гача тўланади.

“Ўзсаноатқурилишбанк”

Кредит учун бошланғич бадал 25 млндан бошланади. Муддати 4 йилгача. Йиллик фоиз ставкаси 20% дан бошланади.

Аксарият тижорат банкларида автокредитлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар учун автосалон шартномасига асосан пул ўтказиш йўли билан ажратилади ва кредит олувчи доимий иш жойига эга бўлиши, “салбий” кредит тарихига эга бўлмаслиги лозим.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.