Jaguar бир туркум экологик кроссоверлар ишлаб чиқаради

Jaguar бир туркум экологик кроссоверлар ишлаб чиқаради

2020 йилга қадар “Ягуар” тўрт “яшил” автомобиль тайёрламоқчи. Биринчиси F-Pace кроссовери асосида яратилган Jaguar J-Pace бўлади.

Дастлабки хабарларга кўра, у электрокроссовер эмас, гибрид моторли бўлади. Аниқроғи, икки литрли турбодизел ва электромотор ўрнатилади.

Янги кроссовернинг жуссаси Jaguar F-Paceдан кўра йирикроқ бўлади. Ишлаб чиқарилиши 2018 йилга мўлжалланмоқда. Шунингдек, ягуарчилар E-Pace ва I-Pace товар номларини қайд этишгани маълум бўлди. Улар икки янги кроссоверга тегишли бўлиб, янги платформада қурилади. Jaguar J-Paceдан фарқли ҳолда икки компакт кроссовер фақат электрга юради.

Тўртинчи “яшил” русум I-Type номини олган спорт купесидир.

Кроссоверларнинг техник кўрсаткичлари хусусида бирор маълумот йўқ. Синаш ишлари 2017 йилга мўлжалланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"