Matiz — ихчам ва тежамкорликни қадрлайдиган ҳайдовчилар учун
Матиз — камлитражли автомобилларнинг тежамкорлигини қадрлайдиган ҳайдовчилар учун бошқариш қулай бўлган шаҳар автомобилидир. Матизда замонавий функционал автомобилга оид дизайнерлик ғоялари мужассамлашган. Eнгил ҳамда кўркам, шинамгина салон ва бежирим ташқи кўринишга эга. Ўзининг ихчамгина ўлчамлари ва бошқарилувчанлиги туфайли унга ҳар қандай тирбандликлар қўрқинчли эмас. 0,8 ва 1 л ҳажмли двигателнинг тежамкорлиги туфайли Матиз бир литр ёнилғи билан 22,2 км масофани босиб ўтишга қодир. Хоҳишингизга кўра, Матиз автомат ёки механик узатмалар қутиси билан жиҳозланиши мумкин. Вакуумли кучайтиргичга эга 7 дюймли ишончли тормоз автомобилнинг ҳар қандай шошилинч ҳолатларда ҳам тезкор тўхтай олишини кафолатлайди.
Ташқи кўриниши
Матизнинг ташқи кўриниши ва интерери Италиянинг машҳур дизайн компанияси «ItalDesign-GiugiaroS. P.A.» томонидан ишлаб чиқилган. Кейинчалик у икки марта янгиланди. Автомобилнинг ўзига хослиги равон силуети, сезилмайдиган даражада капотга қўшилиб кетган катта олд ойнаси, овал кўринишдаги чироқлари, кенгайтирилган ғилдираклар аркаси билан характерланади.
Ички кўриниши
Матизнинг “мини” синфга мансуб эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, унинг интерери анчагина кенг. Безаклари ихчам ва оддий. Бошқарув қисмлари ускуналар панелига батартиб жойлаштирилган. Рул чамбараги қулай, ўриндиқ кенг кўламдаги режимларга ўтказиш функцияси билан таъминланган, ҳар бир қисмни кўриш жуда осон. Олдойнанинг кенглиги ҳамда орқани кўрсатувчи кўзгунинг қулай жойлашгани боис, теварак-атроф яхши кўринади. Автомобил салони двигатель овозини ўтказмайдиган даражада кўпқатламли ҳимояга эга. Салондаги жой машина ҳажмига қараганда каттароқ кўринади. Қийинчиликсиз тўрт киши бемалол жойлашиши мумкин.
Русум | MATIZ [0.8L / 1.0L] | |||
Тури | M | MX (MT/AT) | BEST | |
Кузов | ||||
Тоифа | 5 эшикли. Хетч бек | |||
Тузилиши/материал | Тутиб турувчи/пўлат | |||
Ўриндиқлар сони | 5 | |||
Ўлчамлари (мм) | ||||
Ташқи | Узунлиги | 3495 | ||
Кенглиги | 1495 | |||
Баландлиги | 1485 | |||
Ғилдираклар базаси | 2340 | |||
Ғилдирак (олд/орқа) | 1315/1280 | |||
Клиренс (Ердан баландлиги) | 160 | |||
Двигатель | ||||
Тоифа | F8CV, SOHC 2V MPI 4 тактли, бензин. Ёнилғи пуркаш |
B10S, SOHC 2V MPI 4 тактли, бензин. Ёнилғи пуркаш |
||
Иш ҳажми (см. куб) | 796 | 995 | ||
Цилиндрлар сони | 3 қатор | 4 қатор | ||
Цилиндр ва поршенларнинг диаметри (мм) | 68,5 x 72,0 | 68,5 x 67,5 | ||
Сиқиш даражаси | 9.3 | |||
Қуввати (о.к/об. дақ) | 49/6000 | 62/5600 | ||
Енг юқори бураш лаҳзаси (Нм/об. дақ) | 65/3400 | 87/4200 | ||
Трансмиссия | ||||
Узатмалар қутиси | MT-5 | MT-5 / AT-4 | MT-5 | |
Улашма | Қур. яккадискли | Қур. яккадискли | Қур. яккадискли | |
Асосий узатмалар сони | 4.444 | 4.709 | ||
Ҳажмлар ва оғирликлар | ||||
Ёнилғи баки ҳажми (Л) | 38 | |||
Юкхона ҳажми (Л) | 104 | |||
Аккумулятор 12V (Ач) | 35 | 45 | ||
Автомобил вазни (кг) | 778 | 778/855 | 778 ~ 855 | |
Автомобилнинг тўлиқ вазни (кг) | 1153 | 1230 | 1230 | |
Динамик таснифи | ||||
Энг юқори тезлиги (км/c) | 144 | 144 / 128 | 145 | |
0 дан ~ 100 км/ч гача тезлашиш (сон. ) | 18.2 | 18.2 / 25 | 18 | |
Рул бошқаруви | ||||
Тоифа | Шестерня ва рейка | |||
Энг кичик радиусда қайрилиш (м) | 4.5 | |||
Тормоз | ||||
Тоифа | X-тоифа | |||
олд/орқа | дискли/барабанли | |||
Осма | ||||
Олд | Мак Ферсон | |||
Oрқа | Мустақил, узайт. Дастакли | |||
Ғилдираклар ва шиналар | ||||
Ғилдирак | 13 x 4.5J пўлат | 13 x 4.5J қуйма (опц. ), 13 x .5J қуйма (опц.) | ||
Шина | 145/70R13 | 155/65R13 | ||
Ёнилғи сарфи (Л/100 км) | ||||
— 90 км/c | 5.0 | 5.0 / 5.5 | 5.4 (exp) | |
— 120 км/c | 8.3 | 8.3 / 8.6 | 8.0 (exp) | |
— шаҳар ичида | 7.4 | 7.4 / 8.0 | 7.5 (exp) |
Хулоса
Matiz
6.8балл
Kамлитражли автомобилларнинг тежамкорлигини қадрлайдиган ҳайдовчилар учун бошқариш қулай бўлган шаҳар автомобили.
Қаердан сотиб олиш мумкин?
Шаҳар салонларида | 15 млн. | Сотиб олиш |
Афзаллиги
- Ихчам
- Арзон
- Тежамкор
- Ҳайдаш қулай
Камчилиги
- Ўриндиқ қопламалари сифатсиз
- Пластик қопламалар жуда оддий
- Хавфсизлик даражаси паст