Минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган тарихдаги энг даҳшатли автоҳалокатлар

Минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган тарихдаги энг даҳшатли автоҳалокатлар

Бугунги кунда ҳар куни автоҳалокатларда ўртача 3700 киши ҳалок бўлади ва бу йилига 1.35 миллион кишини ташкил қилади.

Энг кўп қурбонликлар бўлган ҳалокатлардан бири 1982 йил 3 ноябрда Афғонистоннинг шимоли ва жанубини боғлаб турадиган Саланг туннелида содир бўлади. Туннелда портлаш келиб чиқиши оқибатида ундан ўтаётган машиналар портлаш остида қолади, баъзи машиналар ичкаридаги хаосдан бехабар киришда давом этади ва ҳалокатга учрашади. Совет аскарларининг ҳужум бўлишидан қўрқиб туннель оғзини танклар билан ёпиши натижасида қурбонлар сони ортади.Ҳали ҳам ҳодисанинг сабаби тасодифми ёки Мужоҳидлар ҳужуми эканлиги аниқ эмас. Портлаш оқибатида 700 та совет аскарлари ва 2000 афғон ҳалок бўлган.

2010 йилнинг 2 июлида Футбол бўйича Жаҳон кубоги ўтказилаётган кунларнинг бирида Конго Демократик Республикасинг қишлоқларидан бирида содир бўлган. Қишлоқ яқинидан ёқилғи тўлдирилган юк машинаси ўтиб кетаётганда портлаган ва қишлоқда футбол кўриш учун йиғилган 230 нафар одамнинг ўлимига сабаб бўлган.

2017 йилда Покистоннинг Баҳаwалпур туманида бўлган даҳшатли автоҳалокат 219 нафар инсоннинг ўлимига олиб келган. Ҳалокат ёқилғи тўлдирилган юк машинасининг ҳайдовчиси машинани катта тезликда бурмоқчи бўлганида содир бўлган ва машина ағдарилиши натижасида ўлган, лекин кўпчилик одамлар машинадан газ тортиб олмоқчи бўлишаётганда портлаш йирик натижасида ўлишган.

1967 йил Филиппинда дарада 2 автобуснинг тўқнашиш натижасида бир автобус дарага қулаб тушган, 115 киши ҳалок бўлган. Маълумотларга кўра, унинг ичидаги 130 кишидан 15 киши омон қолган.

1999 йил Ҳиндистонда автобус ҳайдовчисининг тўсатдан рулни кўлга буриб юбориши натижасида 94 киши ҳалок бўлган.

2018 йилда Ню-Ёркда узун лимузиннинг ҳалокати туфайли 20 киши вафот этган. Маълумотларга кўра, лимузин туғилган кун нишонлаётган жуфтлик томонидан ижарага олинган. Ҳалокат натижасида машина ичидаги одамлардан ташқари лимузин уриб юборган 2 пиёда ҳам вафот этган. Ҳалокат 2009 йилдан бери АҚШдаги энг кўп қурбонли ҳалокат ҳисобланади. Унинг сабаблари ҳали ҳануз ўрганилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳайдовчининг қилган кичик хатоси кўплаб оилаларнинг ёстиғини қуритиши ҳеч гап эмас. Йўл қоидаларига амал қилиб, доим хушёр автомобиль бошқариш бу каби ҳалокатларнинг олдини олишниннг ягона йўли ҳисобланади.

 

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Crossland X