Самарқанддан Истанбулга янги рейс йўлга қўйилади
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 30 октябрдан "Самарқанд-Истанбул-Самарқанд" рейсини йўлга қўяди, деб ёзади Kun.uz.
Янги рейснинг очилиши августда Ўзбекистон ва Туркия авиация мутасаддилар билан музокараларда келишилган.
Рейслар душанба кунлари амалга оширилади (маҳаллий вақт берилган):
HY 275: Самарқанддан жўнаш —20:00да, Истанбулга келиш —23:00 да.
HY 276: Самарқанддан жўнаш — 00:30 (+1)да, Истанбулга келиш — 6:45да.