Соғлиғи учун қайғурадиган яқинларингизга буни етказинг

Соғлиғи учун қайғурадиган яқинларингизга буни етказинг

Ёзда кунлар исиб, машина ичи қайноқ ҳаммомга айланади. Шу сабабли айрим амалий тавсияларни бермоқчимиз.

Кун бўйи сояда ойналари берк ҳолда турган автомобиль салонига 2000-4000 мг бензол тўпланади. Бу саломатликка таҳдид солмайдиган меъёрдан 40 баробар ортиқдир.

Ойнаси берк автомобилга ўтирганлар бензолга ҳаддан зиёд тўйинган ҳаводан нафас олади. Бензол заҳарли модда бўлиб, буйрак, суяклар ва жигарга катта зарари бор. Энг ёмони – бу заҳарли моддани организмдан чиқариб ташлашнинг қийинлигидир.

Автомобиль ҳайдаш йўриқномасида кондиционерни ёқишдан олдин ойнани 2 дақиқа очиб қўйиш тавсия этилган. Бунинг тиббий сабаблари қуйидагичадир.

Ўрганишларга кўра кондиционер ҳавони совутишдан олдин ичидаги пластикдаги бензолга тўйинган, ракни келтириб чиқарувчи ҳавонинг ҳаммасини чиқариб ташлайди. Машина ичида пластик иси анқиганидан буни сезиш мумкин. Буни ҳамиша ҳисобга олишингиз ва ҳавони совутиш олдидан ойнани бир муддат очиб қўйишингиз лозим.

Моторни ишга туширишингиз биланоқ дарҳол кондиционерни ёқманг.  Бу муддат ичида ойна очиқлигича қолсин. Салон ҳавосига тарқаладиган кўплаб углеводородлар (асосан, ҳидли) ва турли қўшимчалар рак касалини келтириб чиқаради.

Ушбу тавсияларимизнинг автомобиль ҳайдайдиган яқинларингиз билан бўлишинг.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"