Томи тахланувчи Mazda MX-5 RF расми ва видеосини томоша қилинг
MX-5 RF родстери Нью-Йоркдаги халқаро автосалонда оммага намойиш этилди. Родстернинг кузови “фастбек” услубида бўлиб, тахланувчи томи текис қия шаклда. Япон инженерлари автомобиль олд қисмига бошқача шакл берганлиги туфайли 5 ммга узайган.
Автомобилнинг қаттиқ томи ҳаракат вақтида очилиб-ёпила олади.
Родстернинг яна бир ўзига хослиги кузовининг рангида бўлиб, ишлаб чиқарувчилар таърифига кўра “нур ва соя қарама-қаршилиги”ни юзага келтирган. У “худди кузов яхлит пўлатдан ясалганлигидек тасаввурни беради”.
Европада родстер 1,5 ва 2 литрли бензинли двигатель билан савдога чиқарилади.