Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкинми?

Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкинми?

Маълумки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 6-моддасига кўра транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сонли буйруғи 36-бандига асосан  Кодекснинг 128 прим 6-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса) транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин. 

Бунда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва ҳайдовчига барча ҳужжатлари қайтариб берилади. 

Демак, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши сабабли сизнинг ҳайдочилик гувоҳномангиз олиб қўйилиши мумин эмас.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!