TOYOTA автосалонидаги нархлар
Бугун пойтахтимизда хорижий автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи марказлардан бири TOYOTA автосалонига ташриф буюрдик. Кузатувимиз мобайнида автосалонда ҳозирда 2 та автомобиль сотувда экан. TOYOTA PRADO 2,7 (нархи – 390 млн сўм, божхона солиғи тўланган) TOYOTA CAMRY 2,5 (нархи – 330 млн сўм, божхона солиғи тўланган) автомобилларини харид қилишингиз мумкин экан. Шу билан бирга TOYOTA RAV4 (нархи – 330 млн сўм, божхона солиғи тўланган) TOYOTA COROLLA 1,8 (нархи – 285 млн сўм, божхона солиғи тўланган) TOYOTA COROLLA 2.0 ёки 1,6 (келишилган нархларда) буюртма қилишингиз мумкин. Танлаган автоуловингизни 1 ой мобайнида қабул қилиб оласиз. Автомобиллар учун кафолат муддати 10 000 км масофани босиб ўтишигача деб белгиланган.
Автосалон ходимлари ўз мижозларига ҳамиша сифатли хизмат кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди.
Қўшимча маълумот учун:
Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 11а
Тел: +998 71 232 02 32
+998 90 958 44 68