Урганч, Нукус ва Бухорога қўшимча авиақатновлар жорий этилмоқда(жадвал)

Урганч, Нукус ва Бухорога қўшимча авиақатновлар жорий этилмоқда(жадвал)

Қатновлар байрам арафасида кўпайтирилади.

“Uzbekistan Airways”  янги йил байрам кунлари арафасида — 2021 йилнинг 29 декабридан 31 декабрига қадар Тошкентдан Нукус, Урганч ва Бухоро шаҳарларига қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

Авиакомпания хабарига кўра, авиачипталар қуйидаги ҳаракат жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

“Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида 29 декабр чоршанба куни қўшимча қатнов амалга оширилади. Тошкентдан жўнаб кетиш — 17:00, Бухорога етиб келиш — 18:10. Бухородан жўнаб кетиш — 18:50, Тошкентга етиб келиш — 19:50.

“Тошкент — Нукус — Тошкент” йўналишида 29 декабр ва 31 декабр кунлари қўшимча рейслар амалга оширилади. Тошкентдан жўнаб кетиш — 13:10, Нукусга келиш — 14:50. Нукусдан жўнаб кетиш — 15:30, Тошкентга етиб келиш — 16:50

“Тошкент — Урганч — Тошкент” йўналишида 29 декабр ва 31 декабр кунлари қўшимча рейслар амалга оширилади. 29 декабр чоршанба: Тошкентдан жўнаб кетиш — 19:30, Урганчга етиб келиш — 21:00; Урганчдан жўнаб кетиш — 22:00, Тошкентга етиб келиш — 23:20. 31 декабр жума: Тошкентдан жўнаб кетиш — 12:50, Урганчга етиб келиш — 14:20; Урганчдан жўнаб кетиш — 15:20, Тошкентга етиб келиш — 16:40.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, “Uzbekistan Airways”  Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!