Бишкекка авиақатновлар сони оширилади

Бишкекка авиақатновлар сони оширилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 4 июндан бошлаб Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича учувчи рейсларни оширади.

Бишкекка қатновчилар ҳафтанинг душанба куни замонавий Airbus A320 лайнерида парвоз қилади.

HY-779 рейси Тошкентдан 06:55да учиб, маҳаллий вақт бўйича 09:10да Қирғизистон пойтахтига қўнади. HY-780 рейси эса Бишкекдан 10:30да учиб, маҳаллий вақт бўйича 10:50да Тошкентга қўнади.

Бундан ташқари, 19 июндан бошлаб Тошкент-Минерал сувлар-Тошкент ҳамда Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент йўналиши бўйича учадиган рейслар ҳам кўпайтирилади. Қўшимча рейс Минерал сувлар шаҳрига сешанба куни, Ростов-Донга эса душанба куни учади. Йўловчиларга Airbus A320 хизмат кўрсатади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"