Lexus чўзинчоқ RX кроссоверини тайёрлади
Японлар оилавий катта кроссоверлар ишлаб чиқаришга қўл силтади ва уч қатор ўриндиқли узайтирилган RX кроссоверини тақдим этди.
Машинага узоқ ўйламасдан ном танланди, яъни RX одатий индексга L ҳарфи қўшилди холос. Lexusнинг ташқи қиёфаси ҳам деярли ўзгармаган. Аммо дизайнерлар кузовнинг орқа қисмига 110 мм қўшиб қўйганини диққат билан қаралса пайқаш мумкин.
Узайтирилган кроссовернинг базавий версияси уч қатор ўриндиқларга эга. Улар 40:20:40 нисбатда бўлинган. Комплектацияси яхшигина: чарм қопланган салон, уч зонали иқлим назоратчиси, учинчи қатор ўриндиқлари тахланувчанлиги. Опциялари орасида 835 ваттли Mark Levinson Premium Surround мусиқий маркази бор.
Моторлари ҳам хилма хил. RX версиясида 290 от кучига эга бензинли мотори бўлса, RX 450hLни 308 от кучига эга гибрид двигател юргизади.
Чўзинчоқ Lexus RX АҚШда шу йилнинг охиригача 47 670 доллардан сотувга чиқади.