Lexus тўрсимон ўриндиқ ясади
Париж автосалони анонсларини давом эттирамиз. Франция пойтахтида, нафақат, янги автомобиллар, балки янгича ўриндиқ ҳам намойиш этилади.
Япон инженерлари уни “кинетик ўриндиқ” деб атамоқда. Ўриндиқ материали тузилиши ва сифати, хусусан, кўриниши жиҳатдан ўргимчак тўрини эслатади.
Мутахассислар уқтиришича, бу бошқа ўриндиқлардан кўра титрашни яхшироқ сўндиради. Суянчиғи юкланишни бир текис тақсимлайди. Бироқ булар ҳаммаси назарий жиҳатдан эълон қилинган. Амалда эса шу ойнинг охирида Париж автосалонига борганлар кўриши мумкин.