Toyota экологик тоза автомобилларни ривожлантириш учун 2,8 миллиард доллар маблағ киритади
Япониянинг йирик автоконцерни Toyota экологик тоза автомобиллар линейкасини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш учун 300 миллиард иена (2,8 миллиард доллар) маблағ киритади. Бу ҳақда 20 февраль куни Nikkei газетаси маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.
Илмий-тадқиқот объекти Айти префектурасида жойлашиб, унинг ҳудудида 11 та турли синов треки барпо этилади. Марказнинг умумий майдони 650 гектарга яқин бўлади. У ўз ишини келгуси йилдаёқ бошлаши кутилмоқда.
Синов трекларида ҳайдовчилар турли давлатларда дуч келадиган шарт-шароитлар модели яратилади.